Янги Galaxy S7 смартфони намойиш қилиниши айтилаётган MWC 2016 анжумани яқинлашгани сари янги смартфон ҳақида кўплаб янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. Бу гал ОАВларда Samsung’нинг янги смартфони аввалги моделидан қимматроқ бўлиши ва унга аввалги моделларда бўлмаган янги иридосканернинг қўшилиши ҳақида хабар берилмоқда.

Гап Microsoft Lumia 950 XL ва Lumia 950 моделларида ишлатиладиган кўз рангдор пардаси сканери – иридосканер ҳақида кетмоқда. Бу биометрик технология телефонни блокдан чиқариш ва интернетдаги молиявий транзакцияларни олд камерага бир нигоҳ ташлаш билангина тасдиқлаш имконини беради.

Galaxy S7’да иридосканер ишлатилиши Польшанинг Android.com.pl сайтига маълум бўлди. Сайтда маълум қилинишича, янги смартфоннинг нархи Galaxy S6 моделиникидан қимматроқ бўлади. Шунингдек, Galaxy S7 edge ва Galaxy S7 edge+ қурилмалари ҳам аввалги модификацияларидан қимматроққа сотилади.