Ироқ Туркиядан яна бир бор қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ироқ шимолида Туркия ҳарбий гуруҳлари ИШИД гуруҳи жангариларига қарши кураш бўйича ўқувлар ўтказмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жаъфарий Бағдод қўшинларни тинч йўл билан олиб чиқишни талаб қилишини билдирган, аммо “уруш таҳдиди келиб чиқадиган тақдирда ўз суверенитетимиз, ўз фуқароларимиз ва ўз ресурсларимизни ҳимоя қиламиз” деб таъкидлаб ўтган.