Жанубий Қозоғистонда 17 ёшли қиз отасидан пул ундириш мақсадида ўзининг ўғирланишини ташкиллаштирди

Жамият 30 Декабрь 2015 6799

Жанубий Қозоғистон вилоятида 17 ёшли қиз ўзининг ўғирланишини саҳналаштирди. Унинг бу ҳаракатидан мақсади ўзининг озод этилиши учун отасидан пул ундириш бўлган.

Маълум қилинишича, 27 декабрь куни 40 ёшли шахс вилоятнинг Сариагаш туманидаги ИИБнинг 1-рақамли полиция бўлимига мурожаат қилган.

У 1 кун олдин вояга етмаган қизи бозорга кетгач, уйга қайтмагани ҳақида маълум қилган. Кўп ўтмасдан унга номаълум шахс қўнғироқ қилиб, қизининг озод этилиши учун пул талаб қилган.

Полициячилар "Одам ўғирланиши" моддаси бўйича жиноий иш очиб, текширув ишларини бошлашган.

Тезкор қидирув амалиёти натижасида ўғирланган қизнинг жойлашган ўрни аниқланди. Полициячилар уни Чимкентдаги уйларнинг биридан топишган.

Аниқланишича, бу вазиятда ҳеч қандай одам ўғирлаш ҳодисаси юз бермаган, қизнинг ўзи одамларни ўзини ўғирлаш учун ёллаган. У интернет орқали танишгани бир ёш йигитнинг олдига келиб, ўзининг телефонини унга берган ва отасига қўнғироқ қилиб, ундан пул талаб қилиш ҳақида кўрсатма қилган. У ҳеч қаерда ўқимаслиги ва ишламаслиги маълум бўлган. У бундан олдин ҳам бир марта уйдан қочиб кетгани маълум бўлган.

Айни вақтда полициячилар ҳодисанинг тўлиқ тафсилотларини ўрганишмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар