Франциялик актёр Жерар Депардье Фанни Ардан режиссёрлигидаги фильмда Иосиф Сталин образини гавдалантиради. Фильм франциялик ёзувчи Жан-Даниэль Бальтасснинг 2013 йили чоп этилган “Сталиннинг дивани” психологик роман экранизацияси бўлади. Бу ҳақда nur.kz хабар бермоқда.

Китоб воқеалари 1950 йилда собиқ иттифоқда бўлиб ўтади. Сюжетга кўра, ёш рассом Данилов Сталиннинг Грузиядаги махфий қароргоҳига “Халқлар отаси” монументи лойиҳасини муҳокама қилиш учун боради, аммо суҳбатдан аввал у сўроқдан ўтиши талаб қилинади.

Съёмкада Россиянинг “Мосфильм” компанияси ҳам иштирок этади. Киноконцерн совет даврига оид костюмлар ва декорация тайёрлашда ёрдам беради.