Жозеп Бартомеу: Месси, Суарес ва Неймар биргаликда кучлироқ бўлишини билишади

Спорт 30 Декабрь 2015 2113

"Барселона" жамоаси президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг асосий ҳужумчилари Месси, Суарес ва Неймарнинг ўзаро муносабатлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бизда Иньеста, Пике, Бускетс бор... Улар ҳамиша кучли футболчилар бўлишган. Месси, Суарес ва Неймарнинг бирлашиши эса жамоани жуда ҳам кучли қилди.

Мен ҳеч қачон бундай юқори савиядаги ва ўзаро ҳамжиҳатликда ўйнайдиган "трио"ни кўрмаганман. Бу ҳужум учлиги дунё футболи тарихидаги энг кучлиси эканига шубҳам йўқ.

Бу футболчиларнинг бир жамоада бирлашиши учун катта меҳнат қилинган. Неймар ва Суаресни жамоага жалб қилиш осон кечмаганди.

Уларнинг омадга эришуви ҳақидами? Мен фақат улар футболни севиши ва ўйиндан роҳатланиши ҳақида айта олишим мумкин. Месси, Суарес ва Неймар биргаликда кучлироқ бўлишини билишади. Месси, Суарес ва Неймар биргаликда алоҳида ўйнагандагидан кучлироқ бўлишини билишади", дейди Бартомеу.

Кўпроқ янгиликлар