Россия президенти матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков Владимир Путин ва АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг учрашуви вақтида Сурияда 2017 йилда халқ сайловларини ўтказишга келишиб олингани ҳақидаги хабарни инкор этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Бундан олдинроқ, нашрларда Керри билан музокаралар вақтида шу масала кўтарилиб, Россия президенти Асаднинг сайловда иштирок этмаслигига рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Песковнинг маълум қилишича, Путин бу ҳақда ҳеч ким билан гаплашмаган. Унинг таъкидлашича, Сурия тақдирини ташқи кучлар белгилаши керак эмас.