Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг энг ноодатий ўтган Янги йил байрами ҳақида эслаб ўтди.

Вазирнинг айтишича, бу унинг талабалик вақтида рўй берган.

"Биз тез-тез сафарларга чиқиб турар эдик. Москва давлат халқаро муносабатлар университетида (МДХМУ) ўқиган вақтларимда ёз фаслида ҳар йили қурилиш майдонларига борардик. Қишки таътил вақтида эса Архангельск губерниясига, Кола ярим оролига ёки Карелияга борар эдик", дейди Лавров "Звезда" телеканалига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, шундай сафарлардан бирини Янги йил куни байрамларига тўғри келган.

"Байрамни ўрмондаги палатка ичида кутиб олганмиз. Совуқ эди, лекин биз хуш кайфиятда эдик", дейди Лавров.