"Бавария" жамоасининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг мавсум тугагач, клубни тарк этиши ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.

Унинг ҳисоблашича, Гвардиола "Бавария"дан кетишга қарор қилиб, барча учун яхши қарорни амалга оширган.

"Биз барчамиз биламизки, Гвардиола мавсум охиригача жамоада қолади. Биз учун энг муҳими мавсумнинг қолган қисмини кўнгилдагидек ўтказиш. Биз совринларга, кўплаб ғалабаларга эришишни истаймиз. Кейин нима бўлади, кўрамиз. Ҳар ким ўзи учун қарорни ўзи чиқаради.

Гвардиола "Барселона"даги тўртинчи мавсум ўзи учун жуда қийин бўлганини айтган эди. У клубга қачон келиб, қачон кетиш вақтини, ҳамма учун маъқул бўлган энг яхши қарор чиқаришни билади", - дейди Левандовски.

Marca: Гвардиола "Бавария"дан кетишга қарор қилди

Гвардиола ўзи истаган де Брюйнени эмас, Костани трансфер қилишгани учун «Бавария»дан кетишга қарор қилган

Гвардиоланинг «Бавария»дан кетиши сабаби маълум қилинди

Гвардиола «Манчестер Сити»да «Бавария»дагидан 2 баробар кўп маош олади

“Бавария” ёзда Анчелотти Гвардиола ўрнини эгаллашини расман тасдиқлади