Лукашенко Беларусь дунёнинг энг тинчликпарвар давлати эканини айтди

Жаҳон 30 Декабрь 2015 2669

Беларусь ҳамиша дунёда тинчлик таъминланиши учун сиёсий зиддиятларнинг бартараф этилиши тарафдори ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат президенти "БелТА" агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Бизнинг позициямиз таҳсинларга лойиқ. Чунки беларусь халқи ва Беларусь ҳукумати ҳамиша тинчлик тарафдори бўлиб келган. Биз урушларни ёқламаймиз. Биз Украина, Сурия, Ливия ва Ироқдаги воқеаларни қаттиқ қоралаймиз ва ҳеч қачон урушларни маъқулламаймиз", дейди Лукашенко.

Унинг қўшимча қилишича, Беларусь бундай низолар доирасидан ташқарида туради ва бошқа мамлакатларнинг ишига ҳам аралашмайди.

"Украинадаги сиёсий инқирозни ҳал қилишга қаратилган музокараларнинг Минскда ўтказилишига ҳам сабаб шуки, дунёда Беларусь каби тинчликпарвар давлат йўқ", дейди Лукашенко.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар