«Манчестер Сити» «Реал»дан Искони сотиб олиш бўйича музокара бошлади

Спорт 30 Декабрь 2015 1595

«Манчестер Сити» жамоаси «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Искони қишки трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Англиядаги The Mirror ва Испаниядаги Sport нашрлари хабар тарқатган.

Испаниядаги манбанинг ёзишича, инглизлар жамоаси ижрочи директори Ферран Сориано Мадридга келган ва «Қироллик жамоаси» билан музокараларни бошлаган.

Хабар қилинишича, инглизлар жамоаси бу футболчи учун 40 млн евро таклиф қилишган. «Манчестер Сити» бу футболчини бу борадаги рақибига айланиши мумкин бўлган «ПСЖ» таклиф беришидан олдинроқ қўлга киритишни мақсад қилган.

Манбанинг ёзишича, футболчининг бош мураббий Рафаэль Бенитес билан зиддияти ва асосий таркибдан жой олмаётгани туфайли бу трансфер осонгина амалга ошиши мумкин. Шу билан биргаликда, Бенитеснинг ўзининг «Реал»даги фаолияти давом этиши сўроқ остида тургани туфайли футболчи Мадридни тарк этишга шошилмаётгани айтилган.

Маълумот учун, Иско жорий мавсумнинг 13та ўйинида (асосан захирадан) майдонга тушди ва битта гол уриб, 3та голли пас муаллифи бўлди. У шунингдек, ЕЧЛдаги барча 6 учрашувда майдонга тушиб, 3та голли пас узатган.

Иско ўзининг жамоадаги ўрнидан норози. У ёзда кетмоқчи

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар