"Реал" жамоасининг колумбиялик ёш ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда independent.ie нашри хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, 24 ёшли футболчи айни вақтда инглизлар билан музокара ўтказмоқда.

Футболчининг трансфер қиймати 59 млн фунт стерлингни ташкил этиши мумкин.

Маълумот учун, Родригес жорий мавсумнинг биринчи ярмида жароҳат туфайли 2 ой майдонга туша олмади ва атиги 8та ўйинда жамоасига ёрдам бера олди. У бу ўйинларда 3та гол уриб, 4та голли пас амалга оширган.

Хамес Бенитесни ўзига нисбатан ҳурматсизлик қилаётганликда айбламоқда

Хамес “Реал” таркибида энг кўп маош оладиган футболчи бўлиш истагини билдирди