Москвада 7 млн рубль миқдоридаги пулни ўғирлаш ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Москва шаҳри ИИББга асосланиб, "Интерфакс" агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Денис Девидов кўчаси Қирғизистон фуқаросига номаълум шахслар ҳужум қилишган.

3 нафар ниқобли шахс қирғизистонликнинг 7 млн рубль пулини олиб кетишган. Жабрланувчи узоқ вақт давомида ўзини ёмон ҳис қилгани учун полицияга вақтида мурожаат қила олмаган.