Швейцариялик муҳандислар нафақат ерда, балки вертикал юзада, масалан, деворда ҳаракатлана оладиган тўрт ғилдиракли роботни яратишди. Бу ҳақда New Scientist нашри хабар бермоқда.

Цюрихдаги Disney Research лабораторияси ходими Пол Бирдсли одатда деворлар олдида тўхтаб қоладиган ғилдиракли роботларни такомиллаштириш устида олиб борилган ишларга таъриф берди.

Тажрибавий модель 60 см узунликка эга. У 2 парракка эга бўлиб, бу деворга чиқиш учун етарлича куч ҳосил қилади. Орқа мотор машинани деворга итаради, олд мотор эса тепага тортади.

Углерод толасидан ясалган ташувчи плата ҳамда 3D-принтерда чоп этилган деталлар туфайли робот вазни 2 кг дан ошмайди. Бундан оғир ердан деворга чиқа олмайди. Шу билан бирга, литий-ионли батареялар бор-йўғи 10 дақиқага етади.