Нью-Йоркдан Москвага учаётган самолёт йўловчилардан бирида тўлғоқ бошланиши туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди

Жаҳон 30 Декабрь 2015 3275

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли самолёт Нью-Йоркдан Москвага учиш вақтида йўловчилардан бирида тўлғоқ бошланиши туфайли Канада ҳудудида мажбуран қўнди. Бу ҳақда CTV News мухбири ўз твиттери орқали хабар тарқатди.

Flightradar24 сайти маълумотига кўра, бу самолёт 29 декабрь куни Москва вақти билан соат 23:14да Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортидан ҳавога кўтарилиб, 30 декабрь куни соат 07:20да Москвадаги Шереметьево аэропортига қўниши кутилаётганди.

Қайд этилишича, самолёт ҳавога кўтарилганида йўловчилардан бирида туғуруқ жараёни бошланган. Учувчилар йўналишни ўзгартириб, Канаданинг Ньюфаундленд оролидаги Гандер шаҳрига қўнишга қарор қилишган.

Кўпроқ янгиликлар