Янги – 2016 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва жамоат арбоблари самимий қутловларни юборди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, улар Ислом Каримов ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва омонлик тилаб, ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этган.

Самимий қутловларни Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Хусейн Обама, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, БАА Қуролли кучлари Бош қўмондонининг ўринбосари, Абу Даби валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва БАА Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён йўллади.

Бундан ташқари, Испания қироли Фелипе VI, Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда, Канада Генерал-губернатори Дэвид Ллойд Жонстон, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Қирғиз Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ва МДҲ Ижроия қўмитасининг раиси – Ижро этувчи котиби Сергей Лебедев ҳам Ўзбекистон Президенти ва халқини Янги йил билан табриклади.

ЎзАнинг қайд этишича, табрикномалар келиши давом этмоқда.