Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августидаги қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда norma.uz хабар бермоқда.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори билан йўриқномага янги меъёр киритилди.

Унга кўра, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш курсларига йўлланган тингловчилар ишдан ажралган ҳолда ўқиш муддати давомида асосий иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олишда давом этади.

Бошқа шаҳарлардан ташриф буюрган тингловчиларнинг ўқиш жойига бориш ва қайтиш учун йўлкира харажатларини йўллаётган томон қоплаши кўзда тутилган.