Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари "Электрон - Дўкон" дастурини ишлаб чиқишди

Дастур дўкондаги товарларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш, рўйхатдан ўтган товарлар ҳақидаги маълумотларни on-line тартибида узатиш ва республика савдо тармоқлари соҳасида қўлланилиш учун мўлжалланган.

Дастур дўкондаги товарларнинг ҳисобини юритиш, олинган товарлар ҳақида ҳисобини олиб бориш, ушбу маълумотлар асосида турли аналитик материаллар тайёрлаш ва товарлар ҳақидаги маълумотларни узатиш имкониятларига эга. Дастур ахборот қидируви алгоритмлари асосида тузилган.

Муаллифлар - Б.Б.Мўминов, Ж.А.Тажиев, О.С.Ражаббоев ва О.Р.Ҳайдаровга ушбу дастур учун № DGU 03332 рақамли гувоҳнома берилди.