Ўзи ҳаракатлана олмайдиган, ётоқли бўлиб қолган одамлар қандай қилиб янги паспорт олиши мумкин

Жамият 30 Декабрь 2015 11320

“Газета.uz” нашри охирги ойларда ўзи мустақил ҳаракатлана олмайдиган фуқаролар паспорт олишда қийинчиликларга дуч келаётганлари ҳақида уларнинг яқинларидан кўплаб мурожаатлар олди.

“Мен Сергели тумани паспорт бўлими бошлиғининг қабулига кириш учун бир неча кун кутдим”, – деб айтмоқда 2-гуруҳ ногирони бўлган ва ўзи ҳаттоки уйида ҳам мустақил ҳаракатлана олмайдиган аёлнинг қизи Евгения Сидельникова. – Ниҳоят мен қабулга кирдим, бироқ ҳужжатлар топшириш учун маҳалла қўмитасидан, шифохонадан ва бошқа жойлардан бир нечта маълумотномалар керак экан”.

“Поликлиника онамга унинг юра олмаслиги ҳақида маълумотнома бериши учун зарур маълумотномаларни йиғишим учун бир ой вақт кетди, комиссия тузишга тўғри келди, барча жараёнларни, жумладан анализ топшириш ва ЭКГ олишни уйда ўтишга тўғри келди. Ниҳоят мен ноябрда барча ҳужжатларни паспорт бўлимига топширдим ва у ерда менга “Уйингизга боришади, кутинг”, дейишди. Мана йил охирлаб қолганига қарамасдан ҳанузгача кутмоқдамиз, бироқ ҳали ҳеч ким келмади”, деб айтмоқда Евгения Сидельникова.

Шунга ўхшаш вазиятга Яшнобод туманида яшовчи Эльвира Ахмерова ҳам дуч келди. Аёлнинг онаси кўзи ожиз, отаси эса инсульт сабабли ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди.

“Онамни паспорт бўлимига олиб бордик, у барча жараёнлардан ўтди ва биометрик паспорт олди. Бироқ отам билан боғлиқ вазият бироз мураккаброқ, уни 4-қаватдан тушириб, паспорт бўлимига олиб бориш учун анча куч ва маблағ талаб қилинади. Мен туман паспорт бўлимига мурожаат қилганимда йил охирида келишни айтишди. Мен барча ҳужжатларни олиб бордим, менга уларни паспортисткада қолдиришни айтишди. Бу ноябрда бўлганди, биз ҳанузгача уйимизга келиб, биометрик маълумотларни олишларини кутиб ўтирибмиз. Беайблигимиз сабабли қонунбузарлар бўлишни истамаймиз”, деб айтмоқда Ахмерова.

Сергели туманида яшовчи Виктор Демержиев барча муаммоларни ўзи ҳал қилганини айтмоқда. “Паспорт бўлими билан ўзи юра олмайдиган онамни маълум вақтда паспорт бўлимига олиб келишга келишиб олдим. У ерда барча жараёнларни навбатсиз ташкил этишди. Бироқ бу ногиронларга ваъда қилингандек бўлмади, улар маълумотларни йиғиш учун мобиль гуруҳ келишини айтишганди”, деб айтмоқда Демержиев.

Ҳаммада ҳам ётоқли яқинини паспорт бўлимига олиб боришнинг иложи йўқ. Паспорт бўлимига икки марта – биринчисида биометрик маълумотларни топшириш учун, иккинчисида паспортнинг олинганини тасдиқлаш учун борилиши талаб қилиниши ҳисобга олинса, бу муаммо умуман ҳал қилиб бўлмайдиган бўлиб қолади.

Бектемир туманида имконияти чекланган одамларга паспортни ўзгартиришда Ногиронлар жамиятининг маҳаллий бўлими ёрдам бермоқда.

“Васийлигимиздагилардан бирини саломатлиги туфайли паспорт бўлимига олиб боролмадик, паспорт бўлими ходимлари эса унинг уйига келишга шошилмасдилар. Туман ИИБ бошлиғининг қабулига шахсан ёзилишимга тўғри келди. ИИБ бошлиғи вазиятни тушунди ва тегишли кўрсатмаларни берди. Шунинг эртасига касалнинг уйига сайёр гуруҳ бориб, барча биометрик маълумотларни олди ва у тез орада янги паспорт олди”, деб айтмоқда Ногиронлар жамиятининг Бектемир тумани бўлими раиси Лариса Россинская.

Нашр ИИВнинг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига паспорт бўлимига соғлиғи сабабли кела олмайдиган одамлар паспортни ўзгартириш жараёнидан қандай ўтишлари кераклиги ҳақида мурожаат қилди ва қуйидагича жавоб олди: “Тошкент бўйича мобиль станциядан фойдаланган ҳолда фуқароларга биометрик паспортни расмийлаштириш Тошкент Шаҳар ИИБнинг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш ходимлари томонидан ўзи мустақил ҳаракатлана олмайдиган фуқаронинг оғир касаллигини тасдиқловчи тегишли муассасаларнинг ҳужжатлари топширилгандан кейин амалга оширилади”.

Бошқармада 31 декабргача паспортни алмаштира олмаган ва жарима тўлашга тўғри келиши мумкинлигидан хавотирланаётган фуқаролар тинчлатилди. Агар эски паспорт муддатидан ўтиб кетмаган бўлса, унда унинг эгасига жарима солинмайди.

Нашр паспорт бўлимларида бу масалага эътибор берилиб, турли инстацияларга боришдан ва мавҳумликдан чарчаган одамларга ёрдам берилишига умид билдириб қолди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 15028 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43968 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46031 Lifestyle
Фото: Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 549 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1542 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар