Путин Порошенко, Эрдўған ва Асадга Янги йил табриги йўлламади

Жамият 30 Декабрь 2015 12098

Россия президенти Янги йил муносабати билан табрик йўллаган давлат раҳбарлари қаторида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Украина президенти Петро Порошенко ҳамда Сурия президенти Башар Асад номлари йўқ.

У Барак Обама, Франсуа Олланд, Ангела Меркель, Ислом Каримов ҳамда бошқа кўплаб давлатлар раҳбарларига ўз табрикларини йўллаган.

У шунингдек, Австралия, Афғонистон, Боливия, Греция, Грузия, Миср Ироқ, Эрон, Индонезия, КХДР, Латвия, Литва, Покистон, Польша, Чехия, Саудия Арабистони, Словакия давлатлари раҳбарларига ҳам табрик йўлламаган.

Путин собиқ давлат раҳбарлари бўлган сиёсатчиларга ҳам ўз табрикларини жўнатган. Бундай сиёсатчилар қаторида Билл Клинтон, Жак Ширак, Виктор Янукович, Виктор Ющенко, Леонид Кучма, Тони Блэр, Ху Цзиньтао, Лули да Силва ва Ҳусни Муборак каби сиёсатчилар номи йўқ.

Кўпроқ янгиликлар