«Реал» «Реал Сосьедад»ни мағлуб этиш орқали биринчи ўринга кўтарилди

Спорт 30 Декабрь 2015 5298

Испания чемпионатининг 17-турида "Реал" ҳамда "Реал Сосьедад" клублари учрашди.

Ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйининг 23 дақиқасида меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Нуқтага яқинлашган Криштиану Роналду зарба беришда адашди ва ўйинда ҳисоб очилмай қолди. Бу португалиялик футболчининг ўз фаолияти давомида 15-марта 11 метрлик жарима зарбасини хато амалга ошириши бўлди.

Ўйин ҳаками Хосе Луис Гонсалес Гонсалес 41-дақиқада яна бир марта "Реал Сосьедад" дарвозасига пенальти белгилади. Бу сафар Роналду аниқ зарба берди ва ўз фаолиятида 88 марта пенальтидан урган голини нишонлади.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳужумчиси Брума ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.

Криштиану Роналду ўйиннинг 67-дақиқасида чап оёғи билан ажойиб тарзда дарвозага тўпни йўллади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Яна бир голни захирадан майдонга тушга иқтидорлик ҳужумчи Васкес 86-дақиқада киритди. Унга узатмани Гарет Бэйл жуда чиройли қилиб ташлаб берди.

Ўйин "Реал"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди ва жамоа уч очкони қўлга киритиб 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 17-тур
Реал Мадрид – Реал Сосьедад 3:1
Гол: 1:0 – 42, пенальти Роналду, 1:1 – 49 Брума, 2:1 – 67 Роналду, 3:1 – 86 Васкес.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Данило, Начо, Модрич, Кроос, Хамес (Ковачич, 59), Бэйл, Роналду, Бензема (Васкес, 76).
Реал Сосьедад – Рульи, Мартинес, Берчиче, Элустондо, Мартинес, Прието, Ильярраменди, Бергара, Каналес (Пардо, 45), Агиррече (Брума, 18), Жонатас (Вела, 68).
Огоҳлантиришлар: Берчиче (32), Мартинес (40), Начо (56), Ильярраменди (62).

Кўпроқ янгиликлар