Роскомнадзор: ДАИШ бизга Ғарб матбуотидан келди

Жаҳон 30 Декабрь 2015 3156

Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат федерал хизмати (Роскомнадзор) раҳбари Александр Жаров Gazeta.ru сайтига берган интервьюсида ИШИД ва ДАИШ қисқартмаларининг ўртасидаги фарқни шарҳлаб ўтди, шунингдек, нега матбуотда ДАИШни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлишини тушунтирди.

“Je suis Charlie шиори сингари, ДАИШ номи ҳам бизга Ғарб матбуотидан кириб келди. Ўйлашимча, бу ажойиб ечимдир. ИШИД аббревиатураси ичида иккита муаммоли сўз бор: “ислом” ва “давлат”. Ваҳоланки анъанавий ислом инсонларни ёппасига қирғин қилишга чақирмайди, у террорчилик дини эмас. Иккинчи сўз – “давлат”. Яъни халқаро халифат қурмоқчи. ДАИШ атамасидан эса “ислом” ва “давлат” атамалари йўқ бўлади, ва тарғибот мантрасининг таъсири ўзгаради”, - деди у.

Нега ОАВда доимий равишда бу гуруҳнинг ман қилингани тилга олиниши кераклигини изоҳлар экан, амалдор мазкур чоранинг самарасини “ажойиб графиня де ла Фер” мисолида кўриб чиқди.

“Графиня де ла Фер, унинг ўзи Винтер хоним, унинг ўзи Миледи, унинг лилия гули шаклидаги тамғаси бор эди. У мазкур тамғани ҳеч кимга кўрсатмас эди, негаки унинг аслзода хоним эмас, жиноятчи эканлигини билиб қолишарди. Биз эса ахборий жамиятда яшамоқдамиз. Бизнинг душманларимиз ҳам мана шундай жамиятда яшамоқда ва баъзан тармоқ маркетингидан ўз идеологияси тарғиботи йўлида усталик билан фойдаланади”, - деди Жаров.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар