Россия Эронга С-300 зенит-ракета тизимларини етказиб бера бошлади. Бу ҳақда Россия бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Рогозин баёнот берди.

“Бу шартнома пуллари тўланмоқда ва амалга оширила бошланган. Бу шартномадан сўнг бошқалари ҳам бўлади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Илгари С-300ни Эронга етказиб бериш ишлари 2016 йилда бошланиши хабар қилинган эди.