Ўтган икки кун ичида Россия ҳарбий-коинот кучларининг самолётлари Сурияда 121 та жанговор парвоз амалга ошириб, мамлакатнинг 9 та вилоятидаги жангариларнинг 424 та объектига зарбалар берди, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлигининг вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

Конашенковнинг айтишича, зарбалар Ҳалаб, Идлиб, Латақия, Хама, Хомс, Дамашқ, Дара, Раққа ва Дайр-аз-Заур вилоятларидаги объектларга йўлланган.

Конашенковнинг айтишича, Мхин (Хомс вилояти) шаҳри атрофида Су-34 самолёти ИШИДнинг йирик базасига зарба берган, оқибатда жангариларга тегишли ҳарбий техника жойлаштирилган ангар, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва террорчиларнинг буюмлари сақланган омборлар барбод бўлган. Шунингдек, йирик калибрли пулемётларга эга 5 та автомобиль, битта пиёда жанговор машинаси ва ўқ-дорилар ортилган 4 та юк машинаси йўқ қилинган.

Шуаргат-ал-Арз туманида (Ҳалаб вилояти) Су-25 самолёти террорчиларнинг таянч пунктини яксон қилган. Бу ерда танк ва оғир қурол ўрнатилган 3 та автомобиль йўқ қилинган.

Лахай туманида (Хама вилояти) Су-25 штурмчи самолёти 2 артиллерия қуроли ва яқин атрофда жойлашган снарядлар сақланган дала омборини йўқ қилган.