Россия ФВВ (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) Қирғизистонга ноябрь ойида рўй берган зилзила оқибатларига қарши кураш доирасида 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинган.

"Бугун Россия ҳукумати кўрсатмаси бўйича Москвадаги Раменское аэродромидан Ўш шаҳридаги аэропортга Ил-76 МЧС самолёти жўнаб кетди. Бу самолёт Қирғизистон аҳолисига ўтган ойда рўй берган зилзила туфайли ажратилган инсонпарварлик ёрдамларини олиб кетди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу самолёт бортида 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдамлари ортилган. Юклар орасида кўп кишилик чодирлар, иссиқ ёпинчиқлар, идишлар, озиқ-овқатлар, иситиш печлари ва ҳаёт учун зарур бўлган бошқа буюмлар мавжуд.

Қирғизистонда 17 ноябрь куни 6,3 балли зилзила рўй берганди. Зилзила туфайли қурбон бўлганлар қайд этилмаган, лекин Ўш вилояти ҳудудида 4 мингдан ортиқ уй ҳамда бинолар вайрон бўлган.