Россияда доллар курси 2015 йилда илк марта 73 рублдан ошди

Иқтисодиёт 30 Декабрь 2015 2915

30 декабрь, чоршанба куни нефть нархининг тушиш натижасида Россия рублида ҳам пасайиш кузатилди.

Москва биржаси маълумотига кўра, доллар ўзининг йиллик энг максимум нархини ташкил қилган ва 1 доллар 73,14 рублгача қийматни ташкил қилмоқда. Евро 80,02 рублгача (ёздан буён максимал кўрсаткич) ошди.

Давлат расмий курси эса 30 декабрь ҳолатига кўра 1 доллар - 72,51 рубль, 1 евро эса 79,55 рубль.

Нефтнинг Brent маркасининг бир баррели биржа савдоларида 37,34 долларга баҳоланган. 1 кун олдин нарх 37,79 долларни ташкил этганди.

Кўпроқ янгиликлар