Россияда меҳнат муҳожирлари учун ташкил этилган рус тили, Россия тарихи ва ҳуқуқи асослари бўйича комплекс имтиҳонлар натижаларининг кўрсатишича, бу предметлар бўйича энг яхши билимларга Украина ва Қирғизистон фуқаролари эга. Бу ҳақда “Известия” нашри ёзмоқда.

Россия халқлар дўстлиги университетининг чет эл талабалари билан ишлаш бўйича проректори Анжела Должикованинг таъкидлашича, украиналиклар Россияга яқинлиги боис, Қирғизистон эса мактабларида рус тили чуқур ўргатилиши боис имтиҳонлардан осонлик билан ўтган.

Университет маълумотларига қараганда, 2015 йилда меҳнат муҳожирлари учун комплекс имтиҳонларга 1.7 млн киши ҳужжат топшириб, шуларнинг 90 фоизи яхши натижалар қайд қилган.