Саудия Арабистони ва Туркия ҳукуматлари икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик кенгашини яратиш ҳақидаги келишувга келдилар, деб маълум қилди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Қирол Салмон Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан стратегик кенгаш тузишни муҳокама қилди”, деб айтди ал-Жубайр.  

Ал-Жубайрнинг айтишича, ушбу кенгашнинг таъсис этилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларда “катта олғалашга”га имкон беради.