Баҳрайн Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли F-16 русумли қирувчи самолёти Саудия Арабистонининг Яман билан чегараси яқинида қулаб тушган. Бу ҳақда Яман ҳудудидаги ҳусийчиларга қарши кураш олиб бораётган Араб коалицияси вакили хабар қилган.

SPA ахборот агентлиги маълумотига кўра, самолёт Жизон шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳодиса техник носозлик туфайли рўй берган.

Баҳрайн ТИВ раҳбари Холид ибн Аҳмад ибн Халифа берган маълумотга кўра учувчи омон қолган.