Ҳаваскор фотосуратчи Марья-Тертту Карлссон тунги осмонда улкан бўри шаклида намоён бўлган шимолий ёғдуни суратга олди. Аёл бу суратни Швеция шимолидаги Паяла қишлоғи яқинида олди.

Суратда ҳамла қилишга тайёрланаётган бўрининг аксини кўриш мумкин. У гўёки ўлжасига сакрашдан олдин тайёрланаётган бўрига ўхшаб, бутун вужудини мужассамлаб турганга ўхшайди.

Ушбу сурат интернетнинг Швеция ва Финляндиядаги қисмида тезда тарқалиб кетди. Бу давлатлар аҳолиси айнан шундай табиат кўринишлари сабабли қадимда осмонда яшовчи улкан ҳайвонлар ҳақида афсоналар пайдо бўлганини муҳокама қилишни бошлашди. Баъзи сўзамоллар ушбу “бўрини” Швециянинг “Баскервиллар ити” (изқувар Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикоялардан биридаги ит) деб аташди.