Туркияда суриялик 4 ёшли қочқин бола чўкиб кетди

Жаҳон 30 Декабрь 2015 6298

Туркия полициячилари Истанбулнинг Ўртакўй туманидаги денгиз қирғоғидан 4 ёшли суриялик қочқин бола Метин Файсалнинг танасини топишди. Doğan агентлигининг маълум қилишича, унинг оиласи узоқ муддатдан буён қочқин сифатида Туркияда яшаб келган.

Полиция маълумотларига қараганда, бола 16 декабрь куни Эминоню туманида йўқолиб қолган. Унинг онаси жасадни таниди, аммо айни пайтда патологоанатомларнинг ўлим сабаблари юзасидан хулосаси тайёр эмас. Полиция тергов ишларини давом эттирмоқда.

Туркия ҳудудида Суриядан келган 2 млн қочқин яшашда давом этмоқда. Уларнинг айримлари Туркия орқали Грецияга ўтиб, у ердан Европанинг ички қисмларига кириб боришга уринмоқда, бунда қочқинлар одатда хатарли денгиз йўлини танламоқда.

Қайиқларнинг ортиқ даражада тўлиб кетгани, хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаслиги, малакали денгизчиларнинг йўқлиги ва қутқарув воситаларининг мавжуд эмаслиги туфайли ўнлаб қочқинлар чўкиб кетмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар