Йўлбарс Амур ва эчки ҳаётини трансляция қилаётган сайт ташрифчиларнинг кўплиги туфайли блокланиб қолди

Жамият 30 Декабрь 2015 3375

Приморье сафари боғида "дўстлашган" йўлбарс Амур ва эчки Тимурнинг кундалик ҳаётини кечаю-кундуз онлайн тартибда кузатиш имконияти пайдо қилинган сайт биринчи кунданоқ ҳаддан ташқари кўп ташриф кузатилиши туфайли босимни кўтара олмасдан ишламай қолди.

"Фойдаланувчилардан узр сўраймиз. Сайтимизга кўп миқдордаги ташриф кузатилиши туфайли сайт ҳостингида сервер билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиб, сайт блок бўлиб қолди. Айни вақтда бу техник носозликни тузатиш устида иш олиб борилмоқда", дейилади сайтнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бугун, 30 декабрь куни тонгида боғда ўрнатилган тўртта видеокамера тасвирини боғнинг расмий сайтига тўғридан-тўғри, жонли равишда узатиб бориш йўлга қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин маъмуриятига йўналтирилган петицияда йўлбарс Амур ва эчки Тимурнинг дўстлик ҳикоясини кадрларга муҳрлаш таклиф қилинган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар