2016 йилнинг илк кунида Ер юзи аҳолиси қарийб 7,3 млрд кишини ташкил этади

Жамият 31 Декабрь 2015 4686

Ер юзи аҳолиси 2016 йилнинг 1 январь кунида деярли 7,3 млрд нафарни ташкил этади. Бу ҳақда АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълум қилган.

Прогнозда айтилишича, 1 январь ҳолатига кўра Ер юзидаги кишилар сони 7 млрд 295 млн 889 минг 256 кишини ташкил этади. Бу 1 йил олдингида 78 миллионга кўп бўлади ва 1,08 фоизлик ўсиш кўрсаткичи қайд этилади.

Энг кўп аҳолига эга давлатлар Хитой ва Ҳиндистон бўлиб қолмоқда. Хитойда 1,367 млрд, Ҳиндистонда эса 1,252 млрд киши яшамоқда. Кейинги ўринларда АҚШ, Индонезия, Бразилия, Покистон, Нигерия, Бангладеш, Россия ва Япония жойлашган.

АҚШда аҳоли сони янги йилнинг биринчи кунида 322 млн 762 минг кишига етиши кутилмоқда. Бу 1 йилда 0,77 фоизлик ўсиш эвазига (2,47 млн) рўй беради. АҚШ аҳолиси 2010 йилдан буён 14 млн кишига кўпайган.

Рўйхатда тўққизинчи бўлиб турган Россия аҳолиси эса 142 млн 423 минг кишига тенг.

Бундан олдинроқ, БМТ ва Вашингтон университети мутахассислари Ер юзи аҳолиси 2100 йилга бориб 12,3 миллиардга етиши мумкинлигини айтишганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар