Россиялик яккакураш жангчиси Фёдор Емельяненко 31 декабрда рингга қайтади

Спорт 31 Декабрь 2015 5637

Кўплаб экспертларнинг фикрича, тарихда аралаш яккакурашнинг энг яхши жангчиси, россиялик Фёдор Емельяненко 31 декабрда рингга қайтади. Афсонавий спортчи Японияда улғайган, ҳинд миллатига мансуб жангчи Жайдип Сингх билан рингга тушади. Сингхнинг ҳисобида кикбоксинг қоидалари бўйича 51 та жангдан 40 та ғалаба ва MMA қоидалари бўйича 2 та жангдан 2 та ғалаба бор.

Аралаш яккакурашнинг номдор устаси, самбо бўйича бир неча карра жаҳон чемпиони, Японияда “Охирги император” деб аталувчи Фёдор Емельяненко ўз жангини йирик халқаро мусобақа Rizin Fighting World Grand Prix доирасида ўтказади. Бу мусобақа 29-31 декабрь кунлари Сайтама шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 100 кг гача вазн тоифасига эга 8 нафар махсус танлаб олинган жангчилар беллашади. 

Сингх россиялик спортчидан 12 см га банландроқ ва 11 йилга ёшроқ. Маълум қилинишича, Емельяненко — Сингх жанги Токио вақти билан 11:05 да бошланиши керак (Тошкент билан Токио орасидаги фарқ 4 соатни ташкил қилади, яъни бу жанг Тошкентда соат 15:05 бўлганида бошланади).

Емельяненко ММА’да ўтказган 40 та жангидан 35 тасида ғалаба қозонган. У охирги жангини 2012 йил июнда ўтказган. Емельяненко  фаолиятини тугатгандан кейин Россия спорт вазири Виталий Мутконинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва “Россия ММА иттифоқи”нинг президенти ҳисобланади.

Жангга тайёрланиш давомида Фёдор Москва, Амстердам ва Старий Осколда (Россиянинг Белгород вилоятидаги шаҳар, Емельяненконинг она шаҳри) машғулотлар ўтказди.

Аввалроқ спортчи эски жароҳатларини даволаб, ўзини яхши ҳис қилаётгани ва рингга қайтиш вақти келганини айтганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93769 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45981 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51265 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9147 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20003 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 45 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 312 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 256 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар