Air Canаda авиакомпанияси рейси йўловчилари турбулентлик сабабли жароҳат олдилар

Жаҳон 31 Декабрь 2015 2179

Шанхайдан Торонтога парвоз қилаётган Air Canаda авиакомпанияси самолёти йўловчилари парвоз пайтида турбулентлик пайтида жароҳат олдилар, деб хабар бермоқда CTV News.

Самолёт шу сабабли Канаданинг Калгари шаҳрига қўнган. Авиакомпания баъзи йўловчилар самолётнинг турбулентлик ҳудудига тушиши пайтида жароҳат олганларини ва шифохонага етказилганларини айтди. Жароҳатланганларнинг аниқ сони маълум қилинмади.

Телеканал журналисти маълумотларига кўра, аэропортдан камида 6 киши замбилларда олиб чиқиб кетилган. Калгари ўт ўчирувчилари вакилининг маълум қилишича, 20 га яқин киши бўйин ва бел соҳаларидан жароҳат олган.

Маълумотларга кўра, самолёт бортида ҳаммаси бўлиб 332 йўловчи ва 19 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Кўпроқ янгиликлар