Австралияда юқумли саратоннинг янги тури аниқланди

Жаҳон 31 Декабрь 2015 5841

Халтали йиртқичлар оиласига мансуб тасман иблисларида трансмиссив ёмон сифатли ўсманинг янги (иккинчи) шакли аниқланди. Кашфиёт юқтириш орқали ўтувчи саратон табиатда қабул қилингандан кўра кўпроқ учраши ва одамда “юқумли саратон” хатари борлигидан дарак беради.

Бу ҳақда Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган мақолада сўзланган.

Бугунги кунда фанга юқумли саратоннинг уч тури маълум: итларда (трансмиссив венерик саркома (ўсма), қум чиғаноқларида ва тасман иблисларида. “Нормал” саратондан фарқли, бу ўсмалар бир ҳайвондан иккинчисига тирик саратон ҳужайралари орқали ўтади. Тасман иблисининг юз ўсмаси (DFT1) 1996 йилда тасвирлаб берилган. Унга касалланган ҳайвонларнинг бир неча ойда 100 фоиз ўлиши хос. Ёмон сифатли ўсма ҳайвоннинг тумшуғидан бутун танасига ёйилиб кетади ва натижада ҳайвон овқатланиш имкониятини йўқотади. Ҳайвонларнинг тажовузкорлиги ва бир-бирини тишлаши касалликнинг тарқалишига сабаб бўлади.

Яқинда олимлар Тасманиянинг жанубида юқумли ўсманинг 2-шакли – DFT2 ни аниқлашди. Ташқи кўринишдан икки турдаги юз ўсмаларини бир-биридан ажратиб бўлмайди, бироқ ирсий нуқтаи назардан улар орасида ҳеч қандай умумий жиҳат йўқ.

Ҳозирда олимлар юқумли юз ўсмаларининг ҳозирча номаълум бўлган янги турларини қидиришмоқда. Бундан ташқари, бу кашфиёт “юқумли саратон” одамларга ҳам хатар солишини кўрсатади. Бу касаллик аввал ўйлангандан кўра, янги шароитларга яхшироқ мослашиши аниқланди. Саратон ҳужайралари янги экологик шароитларга яхши мослашиб олган. Юқумли саратон тасман иблисларининг ўзига хос жиҳатлари туфайли пайдо бўлган бўлса ҳам, уларнинг турли хилдалиги бу касалликнинг одамда ҳам пайдо бўлиши эҳтимоли борлиги ҳақида ўйлашга мажбур қилади, деб айтмоқдалар олимлар.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар