Bild нашри 2015 йил якунида Германия тарихидаги энг яхши 100 нафар футболчи рўйхатини тузди.

Нашр талқинига кўра, ГФР терма жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган собиқ футболчи Герд Мюллер Германия тарихидаги энг зўр футболчи сифатида тан олинган.
У иккинчи ва учинчи ўринларда қайд этилган Франц Беккенбаэур ҳамда Уве Зеелерни кичик фарқ билан ортда қолдирган.

Айни вақтда ҳам футболчилик фаолиятини юритаётган Томас Мюллер эса еттинчи ўринни эгаллаган.

Шунингдек, бу рўйхатда "Лацио" аъзоси Мирослав Клозе (10 ўрин), "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер (11 ўрин) ҳам юқори ўринлардан жой олган.

"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси Марко Ройс эса 96 ўринда қолган.

Бу рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.