БМТ: Бош котиблик учун навбатдаги сайловлар нисбатан очиқ руҳда ўтади

Жаҳон 31 Декабрь 2015 2372

БМТнинг амалдаги бош котиби Пан Ги Мун 2016 йилнинг 31 декабрь куни ўз ваколатларини янги бош котибга топширади. Янги бош котиб эса 2017 йилнинг 1 январидан ўз фаолиятини бажаришга киришади.

БМТ бош ассамблеяси раиси Могенс Люккетофт кейинги йилда бўлиб ўтадиган сайлов нисбатан очиқ руҳда ўтказилиши ҳақида маълум қилган.

У 15 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси Саманта Пауэр билан биргаликда халқаро ташкилотга аъзо 193 мамлакатга БМТ бош котиблигига номзодларни илгари суриш таклифи билдирилган мактубларни йўллаганди. Бундай мактуб биринчи бор жўнатилиши, унинг матни юзасидан музокаралар бир неча ҳафта давом этган. Мактубда номзодлар юқори даражадаги ташкилотчилик қобилияти, халқаро муносабатлар соҳадаги улкан тажриба ҳамда одамлар билан муносабатлардаги устомонлик хислатларига эга бўлишлари кераклиги қайд этилган.

"Биз ўтказилажак барча жараёнларнинг шаффофликда кечишини ва сайлов аввалгиларига нисбатан очиқроқ ўтишини таъминламоқчимиз. Биринчи босқичда давлатлар ўз номзодларини тавсия қилишади, кейин улар билан Бош Ассамблеяда мулоқот қилинади. Хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳам исташса бундай учрашувларда иштирок этишлари мумкин бўлади", дейди Люккертофт.

Унинг сўзларига кўра, навбатдаги сайловда барча давлатлар фаол иштирок этишлари мумкин.

Қоидага кўра, Бош котиб номзоди Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланади. Шундан сўнг Бош Ассамблеяга юборилади. Бош Ассамблеяда 193та мамлакатнинг учдан бир қисми томонидан қўллаб-қувватланиши зарур. Сайловлар арафасида бир қатор мамлакатларнинг вакиллари бу жараён шаффоф ўтиши лозимлиги билан боғлиқ масалани кўтариб чиқишди. Хавфсизлик кенгаши номзодларни танлаб олиш жараёнини келаси йилнинг июль ойида бошлайди. Унгача номзодларга БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши вакиллари билан норасмий мулоқотлар ўтказиш имконияти яратиб берилади. Аслида Хавфсизлик Кенгаши фақат бир номзодни кўрсатади, аммо бу гал истисно тариқасида номзодлар бир неча кишидан иборат бўлиши мумкин. Қоидага биноан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларининг вакили Бош котиб бўлиши мумкин эмас.

"Бу вақтгача БМТ Бош котиби Хавфсизлик кенгаши вакиллари (АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Россия ва Франция) ўртасидаги махфий маслаҳатлашувга кўра аниқланарди. Албатта, янги сайловда ҳам уларнинг таъсир кучи ўз кучида қолади, лекин мен ўйлайманки, бу сафар бошқа давлатлар ҳам қарор чиқарилишида жиддий таъсир кўрсата олишади", деган у.

Люккетофт БМТ бош котиби лавозимига икки номзод номи маълум бўлганини ҳам айтиб ўтди.

Минтақалар бўйича ротация қоидаларига кўра, бу лавозимга Шарқий Европа вакили сайланиши керак. Янги бош котиб, Шарқий Европа мамлакатларининг вакили бўлишидан ташқари, аёл киши бўлса нур устига аъло нур бўлиши таъкидланган.

Ҳозирча маълум қилинган икки номзод Бош ассамблеянинг собиқ раиси македониялик Срджан Керим ҳамда Хорватия Ташқи ишлар вазири Весна Пусичдир.

Бошқа мамлакатлар ҳам келаси йилнинг июнь ойи сўнггига қадар номзодларни кўрсатишлари мумкин.

Болгария вакили бўлмиш ЮНЕСКО ижрочи директори Ирина Бокова асосий номзодлардан бири бўлиши кутилмоқда.

2007 йил 1 январдан бери БМТ бош котиби лавозимини эгаллаб келаётган Пан Ги Муннинг ваколати 2016 йил 31 декабрда якунига етади. Ўрнатилган қоидага мувофиқ, у учинчи муддатга ўз номзодини қўя олмайди.

Маълумки, БМТга асос солинган 1945 йилдан бери ўтган 70 йил давомида бош котиб лавозимини фақат эркаклар эгаллаб келди. Анъанага кўра, БМТ бош котиблари навбатма-навбат дунёнинг турли минтақалари вакиллари орасидан танлаб олинади. Шу кунгача бўлган муддатда бош котиблар фаолияти таҳлил қилинадиган бўлса, у ҳолда Ғарбий Европа вакили олти муддат, Африка вакили учта муддат, Осиё вакили тўрт муддат ва Лотин Америкаси вакили икки муддатдан БМТ Бош котиблигига сайланган. БМТдаги Минтақавий гуруҳлар қуйидагилардан иборат: Ғарбий Европа ва бошқа мамлакатлар гуруҳи, Шарқий Европа гуруҳи, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси гуруҳи, Осиё гуруҳи ва Африка гуруҳи.

Қоидага кўра, даъвогарлар рўйхати ошкор қилинмайди. Бу рўйхат Хавфсизлик Кенгаши томонидан ёпиқ эшиклар ортида ишлаб чиқилади. Номзодлар халқаро муносабатларда тажрибаси бой, ташкилотчилик қобилиятларига эга бўлиши, одамлар билан тезда тил топиб кетишлари керак. Таҳлилчиларнинг фикрича, БМТ ташкил этилгандан бери ўтган давр мабойнида Бош котибларнинг вазифаларида жиддий ўзгаришлар юз берган. Илк йилларда Бош котиб маъмурият раҳбари сифатида кўрилган бўлса, кейинчалик улар халқаро масалаларни муҳокама қилишда воситачи вазифасини бажаришга кириша бошлашди. Сўнг эса мустақил сиёсий арбоб даражасига кўтарилишди. Ҳақиқатан ҳам БМТ Низомида Бош котиб “Маъмурият раҳбари” сифатида талқин қилинади. Бош котиб халқаро тинчлик ва хавфсизлика таҳдид солувчи барча масалалар бўйича Хавфсизлик Кенгашига маълумот бериб туриши керак ҳисобланади.

БМТнинг янги бош котиби аёл киши бўлиши мумкин

БМТ бош котиблиги учун икки номзод номи маълум қилинди

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар