2015 йилдаги молиявий силкинишлар дунёнинг бадавлат шахслари учун қандай таъсир кўрсатди?

Иқтисодиёт 31 Декабрь 2015 8289

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, сайёрамиздаги 400 нафар энг бой одамлар бойлиги ушбу йилда 19 миллиард АҚШ долларига камайди.

Хом-ашё нархи ва Хитойнинг иқтисодий ўсиш суръатлари пасайиши бутун дунёда сармоядорларини қўрқувга солиб қўйди, бу эса бойлик индексининг 2012 йилдан бери илк маротаба йиллик пасайишига олиб келди.

Fisher Investments асосчиси миллиардер Кен Фишернинг қайд этишича, жорий йилда фонд бозори ноқулай вазиятда қолди, бу ҳолат эса 2015 йилда юз берган воқеалар билан боғлиқ.

“Нефть бозоридаги таклифнинг кўплиги, истеъмолчилар харажатларининг паст даражаси ва Хитой ўсиш суръатининг пасайиши  -  буларнинг барчаси сармоядорларни қўрқитиб юборди”.

Телекоммуникациялар соҳасидаги мексикалик магнат Карлос Слим бойлик даражаси энг кўп даражада камайган одамга айланди, чунки унга тегишли бўлган America Movil SAB 2015 йилда ўз қийматини 25 фоизга йўқотди.

2013 йил май ҳолатига кўра, Слим дунёдаги энг бадавлат одам бўлган, бироқ ҳозирда бор-йўғи 5-ўринда, чунки унинг бойлиги деярли 20 миллиард долларга қисқарди.

 

Баффет, Гейтс ва бошқалар

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишилари рейтингидаги америкалик сармоядор Уоррен Баффет жорий йилда 11,3 миллиард доллар йўқотди – унинг Berkshire Hathaway Inc. компанияси 2011 йилдан бери илк бора салбий йиллик даромадга эга бўлди.

2013 йилнинг май ойидан бери дунёнинг энг бадавлат кишиси саналган Microsoft Corp. асосчиси Билл Гейтс бу йил 3 миллиард АҚШ долларини йўқотди.

Гейтснинг йўқотишлари ва кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи Inditex SA даромадларининг ўсиши Амансио Ортегани дунёнинг энг бадавлат кишисига айланишига олиб келди.

Ортега 2012 йилнинг июнь ойидан бери Европадаги энг бой одам саналади. У Слим ва Баффетни ортда қолдирди – унинг бойлиги 12,1 миллиард доллардан 73,3 миллиардга ўсди.

Бироқ унинг бойлигининг 20 фоизга ортишини Amazon.com Inc. асосчиси Жеф Безос бойлиги ўсиши билан таққослаб бўлмайди. Мексикалик миллиардер ўз бойлигини икки мартадан ортиқ кўрсаткичга оширишга муваффақ бўлди, ҳозирда бойлиги 59 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.

2015 йилда унинг бойлиги 31 миллиард АҚШ долларига ўсди. Шу тариқа 2014 йилдаги 7,4 миллиард АҚШ доллар кўрсаткичидаги пасайишни қоплади. Бойлик даражасининг ортиши Безос рейтингини 16та ўринга оширди ва ҳозирда у энг бадавлат кишилар рўйхатида тўртинчи ўринни эгалламоқда.

 

Ўсиш ва пасайишлар

Bloomberg  агентлиги томонидан тузилган бойлик индексига мувофиқ, дунёдаги 400 нафар энг бадавлат киши деярли 3.9 триллион долларга эгалик қилишади.

Бу эса АҚШ, Хитой ва Япониядан ташқари, бошқа ҳар қандай мамлакат ЯИМдан кўп.

18 май ҳолатига кўра, уларнинг бойлик кўрсаткичи максимал даражада бўлганида, миллиардерлар деярли 4,3 триллион долларга эгалик қилишган, бу эса 1 январь ҳолатига кўра, 267 миллард долларга кўпроқ. Август ойида эса уларнинг деярли барчаси даромадларини йўқотишди. 

Безос ва Ортега ўз бойликларини ҳаммадан кўра кўпроқ оширишди – мазкур икки шахс бойлигининг ўсиши 43 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Уолтенлар оиласининг беш нафар аъзоси 2015 йилда биргаликда 35 миллард АҚШ долларини йўқотишди.

Бундан ташқари, мазкур йилда 49 нафар миллиардер, булар орасида Glencore Plc. ижрочи директори Айван Глазенберг ва Никарагуада Панама канали муқобили қурилиши учун шахсан 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган телекоммуникациялар соҳасидаги хитойлик магнат Ван Цзин рейтингдан чиқиб кетди.

Глазенберг ўз бойлигининг деярли учдан икки қисмини йўқотди, Ван Цзиннинг бойлиги эса жорий йилда 86 фоизга қисқарди.

 

Бразилиядаги коррупция

Лотин Америкасидаги мустақил инвестицион банкнинг собиқ раҳбари бразилиялик миллиардер Андре Эстевес ушбу йилда деярли 1,5 миллиард АҚШ долларини йўқотди.

2014 йил сентябрида максимал қиймат 4,9 миллиард бўлган бойлиги мазкур йилда 1,8 миллард АҚШ долларини ташкил қилди.

Унинг ҳамкорлари Марсель Теллес ва Карлос Сикупира ҳам ўз бойлигини ҳар бири учун 1,7 миллиард АҚШ долларига оширди, 3G Уоррен Баффет билан ўз кучларини (Kraft Foods Groupнинг H.J. Heinz билан бирлашиши туфайли) бирлаштирмоқда.

Мазкур уч миллиардер Anheuser-Busch InBev NV`нинг асосий акциядорлари ҳисобланади. 

Шиддатли пойга

2015 йил хитойлик миллиардерлар учун мана шундай пойга йили бўлди. 1 январь ҳолатига кўра, индексда жами бойлиги 205 миллиард АҚШ долларини ташкил этган 23 нафар хитойлик миллиардер мавжуд бўлган.

27 май ҳолатига кўра, уларнинг бойлиги максимал даражага етганида, индексдан жами бойлиги 348 миллиард АҚШ долларини ташкил этган 31 нафар хитойлик миллиардер ўрин эгаллаган.

28 декабрь ҳолатига кўра, индексда жами бойлиги 256 миллиард АҚШ долларини ташкил этган 28 нафар миллиардер бўлган.

Бозорлар ўсиши билан Хитой ҳақиқий миллиардерлар фабрикасига айланди, биринчи ярим йилликда мамлакатда 50 нафардан ортиқ янги миллиардер пайдо бўлди.

Бироқ июль ойига келиб, пуфак ёрилди. Биринчи ярим йилликда пайдо бўлган 50 нафар миллиардердан август ойига келиб бор-йўғи 19 нафари қолди.

Россиялик бойлар шахсий муваффақиятсизликларни бошдан кечирдилар. Мамлакатнинг энг бадавлат кишилари Ғарб мамлакатлари санкциялар киритишганидан сўнг, 2014 йилда 55 миллиард АҚШ долларини йўқотишди.

Технологиялар 2015 йилда миллиардерлар учун энг яхши саноатга айланди.

44 нафар IT-миллиардерлар ўз бойликларини 81 миллиард АҚШ долларига орттиришга муваффақ бўлишди. Бу кўрсаткичга Безос 31 миллиард АҚШ долларлик ўсиш билан етакчилик қилди.

Facebook Inc. раҳбари Марк Цукерберг эса у томонидан яратилган ижтимоий тармоқ янада машҳурликка эришгач, 12 миллиард АҚШ долларига бойишга эришди.

Alphabet Inc. асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж ҳам ўз бойликларини орттиришди. Уларнинг ҳар иккаласи ўз бойлигини 20 миллиард АҚШ долларига оширишди.

 

Хом-ашё нархи

Металл, тоғ-кон қазиб олиш саноати ва энергетика соҳасидаги 31 нафар миллиардер мушкул вазият қолди – уларнинг жами бойлиги 32 миллиард долларга қисқарди.

Австралиядаги энг бой одам – Жина Райнхарт темир рудасининг нархи деярли икки баробар қисқарганида, бойлигининг деярли тўртдан бирини йўқотди.

Нигерияда нефть нархининг пасайиши ўсиш суръатининг секинлашувига олиб келди, Африкадаги энг бадавлат одам Алико Данготе эса мана икки йилдирки, даромадларини йўқотмоқда.

Ҳозирги кунда унинг бойлиги 14 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда, бу эса 2014 йил январь ойидагига қараганда деярли икки марта камроқ.

 

Сирли миллиардерлар

2015 йилда Bloomberg индексидан 115 нафар янги ва у қадар машҳур бўлмаган миллиардерлар ўрин эгаллашди.

Ноябрь ойида Wal-Mart меросхўри Кристи Уолтон марҳум умр йўлдоши Жон Уолтон акцияларининг учдан бирини ўғли Лукасга ўтказганлиги тўғрисида судда аниқланганидан сўнг, Американинг иккинчи энг бадавлат аёли номини йўқотди. Лукас 29 ёшида энг бадавлат кишилар рейтингида 92-ўринни эгаллади, унинг бойлиги 11 миллиард долларни ташкил этди.

Бундан ташқари, Goldman Sachs Group Inc. ва JPMorgan Chase & Co. каби инвестицион банкларнинг ўсиши бошқарув раислари  - Ллойд Бланкфейн ва Жейм Даймонларни миллиардерларга айлантирди.

Гонконгда Юн Кинь-мань ўз бойлигини 10 миллиард долларга оширди.

Чжоу Цюньфэй эса Хитойдаги энг бой одамга айланди – унинг бойлиги 5 миллиардга ортди ва мазкур йилда 7,9 миллиард долларни ташкил этди, бу эса 254 фоизлик ўсиш бўлиб, энг юқори кўрсаткич демакдир. 2015 йил хотиржам йил бўлмаганлигига қарамай, экспертларнинг фикрларига кўра, 2016 йил бунданда мушкулроқ бўлиши мумкин.

Таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, бозорлардаги силкинишлар ўсиб боради, сармоядорлар учун эса мураккаб давр бошланади.

Манба: Xabardor.uz 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар