Енот қаҳвахонадан усталик билан ширинлик ўғирлади

Жаҳон 31 Декабрь 2015 3277

Канададаги қаҳвахоналардан биридаги ширинликлар турадиган жойдан енто (кемирувчи жонивор) ширинликни усталик билан ўғирлади. Торонтодаги ушбу воқеа видеоси 29 декабрь куни YouTube сайтига жойлаштирилди. Бу ҳақда CBC хабар бермоқда.

CBC’нинг маълум қилишича, видео муаллифи Питер Женсен ҳисобланади. Видеода кўринишича, енот шифтдаги тешикчадан чиқиб келади. Жонивор шошилмасдан, ширинликларнинг энг яхшисини танлайди. Ўлжасини қўлга киритган енот, муваффақиятли яширинишга улгуради.

Кўпроқ янгиликлар