Focus: 2015 йилда Обама ва Путин муносабатлари илиқлашди

Жаҳон 31 Декабрь 2015 5199

Кўплаб сиёсий таҳлилчилар АҚШ ва Россия президентлари ўртасидаги душманона муносабатлар кейинги вақтларда йўқолиб бораётганини қайд этишмоқда. Улар 2016 йилда икки сиёсатчининг муносабатлари янада илиқлашиши кутилишини таъкидлашган. Бу ҳақда Focus нашрида ёзилади.

Хабарда ёзилишича, Россия ОАВларида якунланаётган йилда аксиламерика руҳидаги мақолалар камайган.

Шунингдек, Путин АҚШ билан муносабатларни яхшилашга қарор қилган. У америкаликларга "ҳужум қилиш"ни бас қилган. У ўзининг охирги матбуот анжуманида барчани ҳайрон қолдирган ҳолда АҚШни танқид қилмаган, аксинча Москва ва Вашингтоннинг бир қатор халқаро масалаларда ўзаро келишувга эришганини эслаб ўтган. Мақола муаллифининг ёзишича, Путин CBS каналига берган интервьюсида АҚШ сиёсатида ҳазиломуз фикр билдирган ва америкаликларнинг сиёсий муаммоларни ҳал қилишдаги маҳоратини эътироф этган. Ўз навбатида америкалик сиёсатчилар ҳам Россиянинг Украина бўйича позициясини кескин танқид қилишни тўхтатгани қайд этилган.

Қолаверса, 2015 йилда Путин ва Обама яна бир марта дўстона учрашувлар ўтказишди. Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 70 сессияси вақтида улар тор доирадаги суҳбат қуришди. Улар ўтаётган йилда Париждаги ва Антальядаги саммитлар (биринчиси БМТнинг Иқлимий саммити, иккинчиси "Катта йигирматалик" саммити) доирасида учрашишди.

Икки сиёсатчининг яқинлашувига дастак сифатида Россиянинг Сурия масаласида Ғарбга ён бергани айтилган.

Бундан олдинроқ, Путин Обамага Янги йил муносабати билан табрик йўллагани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар