Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси Путин, Обама, Эрдўған ва Трампни 2015 йилнинг ғолиб сиёсатчилари деб тан олди

Жаҳон 31 Декабрь 2015 4995

Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси 2015 йилда “ғолиб” ва “мағлуб” бўлган сиёсатчилар рўйхатини тузиб чиқди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда vesti.ru сайти.

Нашр ғолиблар қаторига Россия президенти Владимир Путинни киритди. “Россия Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда ўзини конструктив томондан кўрсатди, Россиянинг Сурия ихтилофига аралашуви эса бу масалани Путинсиз тартибга солишнинг иложи йўқлигига олиб келди. Бежизга Германия ташқи ишлар вазири Штайнмайер Россиянинг G8 га (катта саккизталик – таҳр.) қайтиши мумкинлиги ҳақида гапира бошламаган”, деб ёзмоқда газета.      

2015 йил АҚШ президенти Барак Обама ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған  учун ҳам муваффақиятли бўлди, деб ҳисоблашмоқда газета журналистлари. Эрдўғаннинг партияси парламентда кўпчилик ўрин олди, Европа Иттифоқи эса муҳожирлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилишда Эрдўғанга эҳтиёж сезмоқда. “Фақатгина Туркия Сурия чегарасида Россия ҳарбий самолётини уриб тушириб, Россия билан муносабатларига путур етказгани катта хато бўлди”, дейилмоқда мақолада.   

Яна бир йирик сиёсатчи Ангела Меркель борасида эса, 2015 йил эҳтимол унинг канцлерлиги давридаги энг оғир йил бўлди, бироқ шунга қарамай у Европанинг сўзсиз етакчиси мавқеини мустаҳкамлаб олди. Нашрнинг фикрича, миграция инқирози кейинроқ тарихчилар 2015 йилни “Меркель даври охирлашининг боши” деб тан олишлари мумкин бўлган вазиятга олиб келиши мумкин.

Йил ғолиблари орасига франциялик сиёсатчи аёл Марин Ле Пен ва АҚШлик миллиардер Дональд Трамп ҳам киритилди.

Газета Греция молия вазири Янис Варуфакис, Австралия бош вазири Тони Эбботт, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва Аргентинанинг эндиликда собиқ президенти Кристина Киршнерни 2015 йилда мағлуб бўлган сиёсатчилар деб топди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар