Истанбулда кучли қор ёғиши туфайли юзлаб авиарейслар бекор қилинди

Жаҳон 31 Декабрь 2015 3100

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ёғаётган кучли қор мегаполисда транспортларнинг кўчаларда тирбандлигини юзага келтирди ва шаҳардаги икки аэропортда 31 декабрь-1 январь кунги 300га яқин авиарейснинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Haber7 нашри хабар бермоқда.

Ёмон об-ҳаво шароитлари Истанбулдаги Отатурк ва Сабиҳ Гекчен аэропортларида ишлашни мураккаблаштирган. Кучли жала ва қор бўронлари авиакомпаниялар юзлаб рейсларини бекор қилишига сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, кўплаб мактабларда ўқув машғулотлари ноқулай об-ҳаво туфайли бекор қилинган. Жамоат транспортида қийинчиликлар юзага келган. Кўчаларни қордан тозалаш ишларига 1,1 минг техника жалб этилган.

Метеорологларнинг айтишича, қорбўронлари Истамбулда жума кунига қадар давом этади.

Бундан олдинроқ, қорбўронлари туфайли Истанбул аэропортида Turkish Airlines`нинг 142та рейси бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар