Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Сандерленд" – "Ливерпуль" учрашуви меҳмонларнинг кичик устунлиги билан якунланди.

Ўйида мерсисайдликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ Кристиан Бентеке томонидан урилган гол якунда “Ливерпуль”га кетма-кет иккинчи ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” ҳисобидаги очколар сони 30тага етди ва жамоа 10 ўриндан 7 ўринга юқорилади. “Сандерленд” эса кетма-кет тўртинчи мағлубиятдан кейин 12 очко билан турнир жадвалининг қуйи қисмида (19-ўрин) қолмоқда.

Англия чемпионати, 19-тур

"Сандерленд" – "Ливерпуль" 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 46 Бентеке.
"Сандерленд" – Манноне, Коатес (Йедлин, 72), Браун, ван Анхолт, Жонс, Родуэлл (Уотмор, 30), Кэттермоул, Мвила, Жонсон (Ленс, 63), Дефо, Борини.
"Ливерпуль" – Миньоле, Клайн, Сако, Ловрен, Морено, Хендерсон (Лейва, 61), Жан, Коутиньо (Айб, 83), Лаллана, Фирмино (Туре, 90), Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Бентеке (19), Жан (58), Морено (77), Ленс (86).