"Барселона" ҳужумчиси Неймар қаторасига иккинчи марта Европада ўйнаётган бразилиялик энг яхши футболчи сифатида тан олинди ва Samba Gold мукофотини қўлга киритди.

Неймар учун мухлисларнинг 37,87 фоизи овоз берган. 23 ёшли ҳужумчидан сўнг "Бавария" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста 13 фоиз овоз билан иккинчи ўринда жойлашган.

"Интер" ярим ҳимоячиси Филипе Мело эса 9,39 фоиз овоз билан учинчи ўринда қолган. "Зенит" ҳужумчиси Халк эса 3,7 фоизлик кўрсаткич билан саккизинчи ўринда қолган.