ОАВ: Роналду яна ота бўлмоқчи

Спорт 31 Декабрь 2015 7360

Мадриднинг "Реал" жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ўғли Криштианиньо (яъни кичик Криштиану) яқин келажакда ака бўлиши мумкин. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар ёзган.

Португалиялик ҳужумчи FHM журналига берган интервьюсида 5-6 фарзанднинг отаси бўлиш истаги борлигини айтиб ўтган.

"Мен кўп фарзанд кўра олишим учун шароитим етарли. 5-6 фарзандни дунёга келтириш ниятим бор. Фақатгина менга муносиб аёлни топишим керак", - Роналду.

У айни вақтда таътилни ўтказиш учун Майамига келган. Футболчи ўғлини онаси билан Мадридда қолдирган. Қайд этилишича, у шу вақтгача ҳамиша саёҳатларга чиққанида оиласини ташлаб кетмас эди.

Португулиялик тележурналист Кристина Морайес Карвальо Роналду яна бир фарзанд кўрмоқчилиги ҳақида айтиб ўтган. У иккинчи фарзанднинг онаси бўлиши мумкин бўлган аёл ҳам айни вақтда Майамида эканига ишора қилган.

Маълумот учун, унинг биринчи ўғли Криштианиньо 2010 йилнинг 17 июнида дунёга келган. Роналдунинг ўғлини суррогат она дунёга келтирган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар