Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида рўй берган ёнғинлар туфайли 6 киши вафот этди

Жамият 31 Декабрь 2015 3331

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 301та ёнғин қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган ва 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 804 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 989 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Азимовнинг уйида иситиш печи ёқилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 15 кв.м. майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2 нафар фарзандининг куйган ҳолдаги жасадлари топилган ҳамда уй эгаси А.Азимов куйиш тан жароҳати олгани аниқланган.

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро Ғ.Раимованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи фуқаро Ж.Рахимовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда том қисми ва ғамлаб қўйилган хашаги ёниб зарарланган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини йоддан чиқармаслик тавсия этилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25842 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12147 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83763 Ўзбекистон
Қачонгача аросатда юрамиз?
Фото: Австралия партияси етакчиси сенат йиғилишига паранжида келди
20:59 25 Жаҳон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 377 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 465 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 3083 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 1220 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3826 Спорт
Кўпроқ янгиликлар