Ўзбекистонда президентликка номзодлар йиғадиган имзолар сони 5 баравар камайтирилди

Ўзбекистон 31 Декабрь 2015 7798

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Ушбу Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йилнинг 27 ноябрида қабул қилинган ва Сенат томонидан 2015 йилнинг 4 декабрида маъқулланган эди.

Қонунга мувофиқ, сайлов қонунчилиги, бир қатор кодекслар ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган.

Янги Қонун ҳужжати билан бу ҳаволада PDF шаклида танишиш мумкин.

Қонунга кўра, Ўзбекистон президентлиги учун сайловда сиёсий партиялар кўрсатган номзодларини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини тўплаш жараёнида энди аввалгидек сайловчиларнинг 5 фоизи эмас, 1 фоизи имзосини йиғиш кифоя қилади.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 242-модда бешинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «камида беш фоизининг» деган сўзлар «камида бир фоизининг» деган сўзлар билан алмаштирилган.

Шу вақтгача номзод сифатида тасдиқланиш учун сайловчиларнинг камида 5 фоизи имзоси (1 миллион атрофида) талаб қилинарди. Эндиликда номзодлар 200 минг сайловчининг имзосини тўплаши керак бўлади.

Шунингдек, тузатишда 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий» деган сўзлар «ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча» деган сўзлар билан алмаштириши белгиланган.
23-модданинг учинчи қисмига ўзгартириш киритилган.
Рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш бўйича мурожаатлар эса участка сайлов комиссияси томонидан аввалгидек 2 кун ичида эмас, 24 соат ичида кўриб чиқилиши керактлиги кўрсатилган.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайловолди ташвиқотини олиб бориш сайлов бошланишидан аввалгидаги каби 1 кун эмас, 2 кун олдин тўхтатилади.

Сайловчилар ва номзодларнинг учрашувлари мустақил равишда олиб борилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар