Равшан Эрматов Ўзбекистон Президенти совғаси — “Malibu” автомобили билан тақдирланди

Ўзбекистон 31 Декабрь 2015 12707

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 31 декабрдаги фармонига мувофиқ мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Р.Эрматов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Буюк хизматлари учун” орденини ва Президентимиз совғаси – “Malibu” автомобили калитини Р.Эрматовга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев тантанали равишда топширди.

– Халқаро майдонларда Ватанимизни шарафлаш, унинг обрўси юксалишига ҳисса қўшиш – энг олий бахт, – деди Равшан Эрматов. – Нуфузли мусобақаларда ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни исботлашдек эзгу мақсадимизга етишаётганимиздан хурсандмиз. Бу Юртбошимиз раҳнамолигида спортга, спортчиларга, жумладан, футболни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик самарасидир. Камтарона меҳнатларимни Ватанимизнинг юксак мукофоти билан тақдирлагани учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдираман. Бу катта ишонч янада юксак марралар сари рағбатлантиради.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 9034 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9972 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35451 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51711 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 216 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 557 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 548 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 428 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар