Хитой ҳарбий бошқармаси мамлакат армиясининг ислоҳ қилиниши бўйича кенг кўламли маслаҳатлашув ташкил қилди. Унда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳам иштирок этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, Хитой раҳбари олдинги қатордаги ҳарбийлар билан гаплашган ва уларнинг таклифларини ёзиб олган.

Нашрда қайд этилишича, Си Цзиньпин "ҳар бир таклифни жон қулоғи билан эшитган" ва "барча ўзгаришларга бош-қош бўлиши"ни билдирган.

Яна қўшимча қилинишича, йиғилишда иштирок этган ҳарбийлар муҳокамада қизғин иштирок этишган.

Си Цзиньпин Хитойнинг халқаро майдонда баъзи муаммоларга дуч келаётгани туфайли (хусусан Жанубий Хитой денгизида) ҳарбий соҳани модернизация қилиш зарурати билан тўқнашганини қайд этган.

Бундан олдинроқ, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши (БХВК) Доимий қўмитаси Хитой тарихида биринчи марта терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунни имзолагани тўғрисида хабар қилинганди.