АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтонни “дунёнинг энг катта тажовузкорларидан бири” деб атади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Трамп Билл Клинтонга нисбатан бундай танқидларни Клинтон ўз рафиқаси Хиллари Клинтонни президентлик кампаниясида қўллаб-қувватлашни бошлагандан олдиноқ билдиришни бошлаган.

Миллиардер NBC каналига берган интервьюсида Билл Клинтон ўз ёрдамчиси Моника Левински билан ишқий муносабатларга кирганини эслатиб ўтди. Шу сабабли Трамп собиқ президент “жинс бўйича таҳқирлашга” мойиллиги борлигини айтди. Трампнинг ўзи Хиллари Клинтоннинг унга билдирган аёлларга нисбатан ҳурматсизлик қилиши ҳақидаги айбловларини рад этди.